
"Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тьяго Англия Премьер-лигасининг икки клуби радарида. Тривела нашри хабарига кўра, "Тоттенҳэм" қишки трансфер ойнаси очилишидан аввал Тьяго билан алоқага чиқиб, унинг мавқеини аниқлашни режалаштирган.
24 ёшли ҳужумчига "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жорий Премьер-лига мавсумида Тьяго ўн учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини олти бор ишғол қилган.
Ҳозирда у бир қанча футболчилар билан биргаликда энг яхши тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни бўлишмоқда. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Тьягонинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар