Гризманн Роналдуни ортда қолдирди

Антуан Гризманн "Леванте"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, иккита гол урди ва "Атлетико"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 34 ёшли ҳужумчи Ла Лига тарихида голлари орқали жамоасига энг кўп очко олиб келган футболчилар рейтингида Криштиану Роналдуни ортда қолдириб, 133 очко билан учинчи ўринга кўтарилди. Рейтингда Гризманннинг юқорисида Лионель Месси (221) ва Раул (142) бормоқда.

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лига доирасидаги "Леванте"га қарши ўйинда (3:1) жамоасига ғалаба қозонишда ёрдам берди. 34 ёшли футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва учрашув қаҳрамонига айланди.
MisterChip маълумотларига кўра, Гризманн Ла Лига тарихида ўз жамоасига голлари билан энг кўп очко олиб келган футболчилар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди. У бу борада Мадриднинг "Реал" клуби афсонаси Криштиану Роналдуни ортда қолдириб, 133 очкога эга бўлди (Роналдуда 132).
Рейтингда ундан юқорида фақат Лионель Месси (221) ва Раул (142) жой олган. "Атлетико" эса 12 турдан сўнг Испания чемпионатининг турнир жадвалида 25 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.































Изоҳлар 0
…