
Чили терма жамоаси жума куни, 14 ноябрда Россияга етиб келади. Бу ҳақда Чили жамоаси матбуот котиби Давид Муньос хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Чили терма жамоаси Сочида ўртоқлик учрашуви доирасида россиялик футболчиларга қарши майдонга тушади. "Жамоа жума куни келади", - деди Муньос "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, Россия терма жамоаси 12 ноябрь куни Санкт-Петербургда Перуга қарши ўйин ўтказади. Аввалроқ Россия Футбол Иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов 2026 йилда Россия терма жамоаси учун тўртта ўртоқлик ўйини бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Март ва июн ойларида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу ўйинлар халқаро майдонга қайтиш истиқболларига боғлиқ бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар