date

Хулиан Алварес Симеоне ҳақида гапирди


Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан муносабатлари ҳақида гапирди. Кўпчиликнинг фикрига кўра, "матрасчилар" мураббийининг услуби аргентиналик ҳужумчининг истеъдодини чеклайди ва у ҳужумкорроқ жамоада ўйнаши маъқул бўларди.

Аммо футболчи бу миш-мишларни рад этмоқда ва мураббийга қойил қолишини билдирди. "Симеоне билан биз футболни бир хил тушунамиз: меҳнатсеварлик, фидойилик, эҳтирос, икки гигант билан курашиш ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик.

Мураббий менга тўлиқ ишонч билдиради ва майдонда эркинлик беради. Муносабатларимиз жуда яхши," – дейди Алварес "L'Equipe" нашрига берган интервьюсида.

Баъзи манбаларига кўра, 25 ёшли жаҳон чемпионига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Хулиан Алварес Симеоне ҳақида гапирди