
"Хоффенхайм" ва "РБ Лейпциг" ўртасида Бундеслига 10-тури доирасида қизиқарли ва воқеаларга бой ўйин бўлиб ўтди. Меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди.
Антонио Нусанинг хавфли зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Тўққизинчи дақиқада Ассан Уэдраогонинг пасидан сўнг Ян Диоманд ҳисобни очди – 0:1.
Аммо рақиб тезда жавоб берди: Албийан Ҳайдари Ваутер Бюргердан узатилган тўпни бўш бурчакка йўналтирди – 1:1. Ромуло Крузда ҳам ажойиб имконият бўлди, аммо унинг зарбаси ҳам дарвозабон томонидан бартараф этилди.
Биринчи бўлим тугашидан олдин мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди. Тим Лемперленинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозани ишғол қилди – 2:1.
Девид Раумнинг узоқ масофадан берган зарбаси эса устунга тегиб қайтди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жамоалар яна гол алмашди.
Гриша Прёмель ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди, аммо Крузнинг бир голи офсайд туфайли бекор қилинди. "РБ Лейпциг" ушбу мағлубиятдан сўнг "Бавария"дан олти очко ортда қолди ва лигада иккинчи ўринда қолмоқда. "Хоффенхайм" эса мазкур ғалаба билан бешинчи ўринга кўтарилди.
"Хоффенхайм" 10-турда "РБ Лейпциг"ни мағлуб этди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар