date

Ливерпул мураббийи: “Манчестер City билан ўйинни сабрсизлик билан кутяпман”

Ливерпул мураббийи: “Манчестер City билан ўйинни сабрсизлик билан кутяпман”
“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Англия Премер-лигаси доирасидаги “Манчестер Сити”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди. Унга кўра, бу учрашув нафақат жамоалар, балки бутун футбол мухлислари учун ҳам катта аҳамиятга эга.

“Бу жуда қизиқарли ўйин бўлади. Мен уни сабрсизлик билан кутяпман, чунки АПЛда ишламаган пайтларимда ҳам телевизор орқали бу беллашувни томоша қилардим. Бу ўйинлар Англия футболидаги ҳақиқий классика ҳисобланади,” — деди Слот.

Мураббийнинг сўзларига кўра, “Ливерпул” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳслар деярли ҳар доим мухлислар кутган даражада ўтади. “Бу жамоалар ўнта ҳолатдан тўққизтасида сиз кутган натижани беради. Шу боис бундай ўйинларни ҳамма интиқлик билан кутади,” — дея таъкидлади у.

Слот Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоаларга ҳам юқори баҳо берди. “Пеп жамоалари ҳақида менга ёқадиган жиҳат шуки, улар ҳар сафар умид қилган футболни кўрсатади. Улар вақтни бекорга ўтказмайди ва менга тобора ёқмай бораётган замонавий футболнинг ортиқча унсурларидан холи ўйнайди,” — деди “Ливерпул” мураббийи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Ливерпул мураббийи: “Манчестер City билан ўйинни сабрсизлик билан кутяпман”