date

Радимов Реал ўйини бўйича прогноз берди


Испания чемпионатининг 12-тур доирасида "Райо Валекано" ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клуби билан куч синашади. Ушбу учрашув бўйича ўз прогнозини Россия терма жамоаси ва "Зенит"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Владислав Радимов билдирди.

"Менга "Райо"нинг ўйини жуда ёқади. Бундан ташқари, бу дерби ҳисобланади.

"Реал"га жуда қийин бўлади, айниқса Чемпионлар Лигаси ўйинидан кейин. Менинг прогнозим: "Райо" мағлуб бўлмайди", - дея "РБ Спорт" экспертининг сўзларини келтиради.

Мазкур ўйин бугун, 9-ноябр куни "Райо Валекано"нинг уй стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Москва вақти билан 18:15 да бошланади.

Мезбонлар Испания Ла Лига жадвалида 12-ўринда бормоқда, "Реал" эса мусобақа етакчиси ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Радимов Реал ўйини бўйича прогноз берди