
“Ювентус” бош мураббийи Лучано Спалетти Италия А Сериясида 1000 очко жамғарган бешинчи мутахассисга айланди. Шанба куни “Бьянконери” ўз майдонида “Торино”ни мағлуб эта олмади ва Турин дербиси 0:0 ҳисобида якунланди.
Ушбу беллашувда қўлга киритилган очко Спалетти учун А Сериядаги умумий очколар сонини 1000 га етказди. Ушбу ютуқ Спалеттини Жованни Трапаттони, Нерео Рокко, Нилс Лидхольм ва Массимилиано Аллегри каби афсонавий мураббийлар қаторига қўшди.
Эслатиб ўтамиз, Лучано Спалетти яқинда “Ювентус” бошқарувини қўлга олди ва Игор Тудорни алмаштирди. Ҳозирги пайтда “Ювентус” жамоаси А Сериянинг турнир жадвалида 11 турдан сўнг 19 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар