
ОАВда вақт-вақти билан «Барселона» юлдуз ҳужумчиси Роберт Левандовскийнинг келажаги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Илгари поляк футболчисини «Милан» клуби билан боғлашган эди.
Transfer News Live нашри Sportitalia'га таяниб хабар беришича, Левандовскийнинг январ ойида «россонерилар» сафига ўтиши эҳтимолдан йироқ. Бунинг сабаби шундаки, каталонияликлар учун мавсум ўртасида Робертга муносиб ўринбосар топиш жуда қийин бўлади.
Левандовскийнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охирига қадар тузилган. Илгари матбуотда 37 ёшли ҳужумчининг устувор мақсади «кўк-анорранглилар» сафида ўйинларни давом эттириш экани, агар клуб унга янги шартнома таклиф қилса, бу истагини амалга ошириши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар