date

Мбаппе Погбанинг қайтишини интиқлик билан кутмоқда

Мбаппе Погбанинг қайтишини интиқлик билан кутмоқда
Мадриднинг "Реал" футболчиси Килиан Мбаппе "Монако" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг майдонга тезроқ қайтишини тилаб қолаётганини маълум қилди. Мбаппе Погба билан мунтазам алоқада эканини ва унинг мураккаб даврни ортда қолдириб, яна ўзининг энг яхши спорт формасига қайтишига умид қилаётганини билдирди.

"Биз Погба билан тез-тез боғланамиз. Умид қиламанки, у яна ўзининг энг юқори формасига қайтади. Ўйлайманки, унинг майдонга қайтишини кўпчилик интиқлик билан кутмоқда", – дейди Мбаппе Foot Mercato нашрига берган интервьюсида.

Погба жароҳати туфайли ҳозирча "Монако" сафида бирорта ҳам расмий ўйинда қатнашмади. У клуб билан ўтган ёзда икки йиллик шартнома имзолаган эди ва ҳозирда товон суяги жароҳатидан тикланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Погбанинг қайтишини интиқлик билан кутмоқда