
Миланнинг "Интер" клуби собиқ бош мураббийи Андреа Страмаччони фикрича, жамоа янги дарвозабон ҳақида ўйлашни бошлаши керак. Унинг таъкидлашича, Янник Зоммер ёши сабабли асосий дарвозабон сифатида узоқ вақт давомида ўйнай олмаслиги мумкин.
"Зоммер ушбу мавсумни асосий дарвозабон сифатида якунлаши мумкин, мен бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. Аммо келажак учун, айниқса кейинги мавсум учун "Интер" янги асосий дарвозабон ҳақида ўйлаши керак", – дейди Страмаччони, fcinter1908.it нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Янник Зоммер ўтган йили "Интер" сафига қўшилган эди. Бунгача швейцариялик дарвозабон асосан Германияда – Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" ва Мюнхеннинг "Бавария" клубларида фаолият юритган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар