
Роберт Левандовскининг хет-трики "Барселона" жамоасига Ла Лиганинг 12-турида "Сельта" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди. "Кўк-анор ранглилар"нинг юлдуз футболчиси танаффусгача икки бор гол урди ва иккинчи бўлимда ўйин якуний ҳисобини белгилади.
StatMuse маълумотларига кўра, Левандовски Испания чемпионатида 35 ёшдан кейин хет-трик қайд этган учинчи футболчи бўлди. У билан бир қаторда афсонавий Ференс Пушкаш ва Альфредо ди Стефано ҳам 35 ёшдан кейин уч мартадан хет-трик амалга оширган.
Жорий йилнинг августида Роберт Левандовски 37 ёшга тўлди. Умумий ҳисобда у 2022 йилда "Бавария"дан "Барселона"га ўтганидан бери барча мусобақаларда 159 ўйинда 108 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар