
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг Ла Лига 12-турида “Сельта” устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабасини изоҳлади. 37 ёшли Роберт Левандовски хет-трик қайд этди, яна бир голни Ламин Ямал урди.
"Биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, аммо танаффусдан кейин ўйинимиз яхшиланди. Биз учун доимий прессинг қилиш жуда муҳим – ва бугун буни амалга ошира олдик.
Мен бундан жуда мамнунман. Футболчилар ҳам иккинчи бўлимдаги ўз ўйинларидан мамнун эдилар, бу кийиниш хонасида ҳам сезилди.
Бу биз учун ажойиб кеча бўлди. Жамоа характер кўрсатди", – деди Флик матбуот анжуманида.
“Барселона” Испания чемпионати жадвалида 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Мадриднинг “Реал” клубидан орадағы фарқ 3 очкога қисқарди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар