
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Ливерпулнинг ўнг қанот ҳимоячиси Конор Бредли ҳақида илиқ фикр билдирди. 22 ёшли Шимолий Ирландиялик футболчи қизилларнинг Сити билан кечган учрашувида асосий таркибда майдонга тушди, аммо бу жамоасини йирик мағлубиятдан (0:3) қутқара олмади.
"Мен Бредлининг ўйинидан ҳақиқатан ҳам ҳайратландим. У Ливерпулнинг ўнг қанот ҳимоясида ажойиб ўйнайди.
Пеп Лейндэрс менга у ҳақида минглаб мақтовлар айтди. Биламан, Бредли бизга қарши ўйиндан аввал Винисиусга қарши ўзини аъло даражада кўрсатган", – деди Гвардиола журналистларга.
Қайд этиш лозимки, ушбу учрашув испаниялик мураббий учун мураббийлик фаолияти давомида 1000-учрашув бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.