
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпул"га қарши 3:0 ҳисобида эришилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ушбу ўйинда шаҳар жамоасига ғалаба келтирган голларга Эрлинг Холанд, Нико Гонсалес ва Жереми Докю муаллифлик қилди. Голлар мос равишда 29-дақиқада, 45-дақиқада ва 63-дақиқада киритилган.
"Биринчи бўлим жуда яхши ўтди. Танаффусдан кейин эса "Ливерпул" босимни оширди. Биз бироз саросимага тушиб қолдик, айниқса дастлабки беш-ўн дақиқада, бу эса рақибга ёрдам берди.
Умуман олганда, футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди. Жуда мамнунман", – дея таъкидлади Гвардиола журналистлар билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул"га қарши ўйин испан мутахассисининг мураббийлик фаолиятидаги мингинчи учрашуви бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар