date

Реалда Хаби Алонсонинг ишига шубҳа пайдо бўлди

Реалда Хаби Алонсонинг ишига шубҳа пайдо бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 12-турида "Райо Валекано" жамоасига қарши ўйинда (0:0) ғалаба қозона олмади. "Қироллик клуби" ушбу учрашувда аниқ фаворит сифатида майдонга тушган бўлса-да, рақибдан устунликни кўрсата олмади.

Ўйиндан сўнг матбуотда Хаби Алонсонинг фаолиятидан норозилик борасидаги миш-мишлар яна авж олди. Marca нашрининг хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти испаниялик мутахассиснинг ўйин услубидан қониқмаётганини билдирмоқда.

Хаби Алонсо ёз фаслида Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаган эди. Шунга қарамай, Мадрид клуби ҳали ҳам Испания чемпионати жадвалида уч очколик фарқ билан "Барселона"дан олдинда пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реалда Хаби Алонсонинг ишига шубҳа пайдо бўлди