Челси 45 млн еврога олган футболчини сотади

Аксел Дисаси қишки трансфер ойнаси очилганда, яни январ ойида, Челсини тарк этиши кутилмоқда. 27 ёшли франсиялик ҳимоячи жорий мавсумда "кўклар" сафида бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади ва бош мураббий Энцо Мареска уни таркибдан четлаштирди. Челси Аксел Дисасини 2023 йилнинг ёзида Монакодан 45 миллион еврога сотиб олган, унинг ҳозирги трансфер нархи эса 18 миллион еврога тенг.

Челси клуби ҳимоячиси Аксел Дисаси жорий мавсум охиригача клубда қолиши даргумон. Франциялик футболчи бу мавсумда "кўклар" сафида бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади.
Бош мураббий Энцо Мареска уни таркибдан четлатди. Журналист Санти Аунанинг маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи қишки трансфер ойнаси очилганда, яъни январ ойида клубни тарк этиши кутилмоқда.
Лондон клуби устози уни асосий жамоага қайтаришни режалаштирмаяпти. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Аксел Дисасининг трансфер нархи 18 миллион евродан тенг.
Челси уни 2023 йилнинг ёзида Монакодан 45 миллион евродан сотиб олган эди. Ҳозирги вақтда Лондон клуби Англия Премьер-лигасининг турнир жадвалида 11 турдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди.































Изоҳлар 0
…