date

Левандовски Ла Лигада ҳар 64 дақиқада гол урмоқда

Левандовски Ла Лигада ҳар 64 дақиқада гол урмоқда
Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовски "Сельта"га қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, яна бир бор ўз маҳоратини намоиш этди. 37 ёшли футболчи жорий Ла Лига мавсумида 9 ўйинда жами 7 та гол уришга эришди.

У ҳар 64 дақиқада бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Бу ҳақда Barca Universal хабар бермоқда.

Эътиборлиси, бу кўрсаткич бўйича Левандовски ҳатто чемпионатнинг энг яхши тўпурари Килиан Мбаппени ҳам ортда қолдирган. Мбаппе ҳар 81 дақиқада гол урмоқда.

Шунингдек, поляк ҳужумчи фақат бир марта пеналтидан гол урган бўлса, "Реал" футболчиси уч марта пеналтидан фойдаланиб тўп киритган. Ла Лиганинг тўпурарлар рўйхатида Мбаппе 13 та гол билан етакчилик қилмоқда.

Левандовски эса Мадриднинг "Атлетико" клуби аъзоси Хулиан Алварес билан биргаликда 2-ўринни бўлишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Левандовски Ла Лигада ҳар 64 дақиқада гол урмоқда