date

Симеоне Менди трансферини режалаштирмоқда

Симеоне Менди трансферини режалаштирмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди "Атлетико" жамоасининг қизиқиш доирасига тушди. 30 ёшли футболчи жорий мавсумда "қаймоқранглилар" сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.

У Альваро Каррерас ва Фран Гарсияга рақобатда имкониятни бой бермоқда. El Nacional нашрига кўра, "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне француз ҳимоячисини ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Аргентина терма жамоасининг собиқ мураббийи Мендини трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаб қўйган. Бироқ Мендининг "Реал"дан "Атлетико"га ўтиши икки жамоа ўртасидаги азалий рақобат туфайли мураккаблашиши мумкин.

"Атлетико" мухлислари "Реал"дан келаётган футболчини илиқ кутиб олишлари даргумон. Transfermarkt портали Мендининг трансфер қийматини 10 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Менди трансферини режалаштирмоқда