
“Ливерпул”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи Европанинг икки гигант клуби диққат марказида. Бу ҳақда Hir TV хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли венгриялик футболчига “Манчестер Сити” ва Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда. Собослаининг “Ливерпул”даги йиллик маоши тахминан 7 миллион еврони ташкил этади, бу эса унинг позициясида ўйнаётган бошқа юлдуз футболчиларнинг маошига нисбатан анча кам.
Шу билан бирга, “Ливерпул” раҳбарияти футболчининг жамоа натижаларга қўшаётган ҳиссасини эътиборга олиб, у билан узоқ муддатли шартнома имзолаш ва унинг маошини оширишни режалаштирмоқда. Жорий мавсум Собослаи барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар