date

Левандовски фаолиятидаги 100-пенальтини амалга оширди

Левандовски фаолиятидаги 100-пенальтини амалга оширди
Ла Лиганинг 12-тури доирасида "Барселона" сафарда "Сельта" жамоасига қарши майдонга тушди. Ҳозирги вақтда ўйин давом этмоқда ва ҳисоб 1:1.

Ўйиннинг бошида "Барселона" пенальтидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритди. Бу вазият Маркос Алонсога тўп тегиб кетгани сабабли юзага келди.

37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовски пенальтини муваффақиятли амалга оширди. Бу унинг фаолиятидаги 100-пенальтиси бўлди.

Шу кунгача у пенальтидан 89 та гол урган, 11 та уриниш эса муваффақиятсиз тугаган. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйиннинг барча тафсилотларини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатишингиз мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски фаолиятидаги 100-пенальтини амалга оширди