date

Мессининг ЖЧ-2026да иштирок этиш шарти...

Мессининг ЖЧ-2026да иштирок этиш шарти...
Лионель Месси келаси ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қандай шарт асосида иштирок этишини маълум қилди. Аргентиналик футбол юлдузи 2026 йилги мундиалда ўз жамоаси билан чемпионликни ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади.

"Жаҳон чемпионати олдинда. Бу мени мотивация қиладими? Ҳа, албатта. Бу ўзгача турнир.

Аммо мен ўзимга ҳалол бўлишни истайман – агар жамоага ёрдам бера олмаслигимни ҳис қилсам, ортиқча юк бўлишни хоҳламайман. Турнир яқинлашган сари ўзимни қандай ҳис қилишимни кўрамиз.

МЛСда бизда бошқа тақвим бор – тайёргарлик учун вақт етарли бўлади. Асосийси, жисмоний ҳолатни сақлаб қолиш, чунки Жаҳон чемпионати футболнинг энг юқори чўққиси.

Бу мени илҳомлантиради, лекин мен бугунги кун билан яшаяпман", – деди Месси Sport.es нашрига берган интервьюсида.

 Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратган эди. Ўйин асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Мессининг ЖЧ-2026да иштирок этиш шарти...