date

Месси: Барселонани орзуимдагидай тарк этмадим

Месси: Барселонани орзуимдагидай тарк этмадим
Лионель Месси испаниялик "Спорт" нашрига берган интервьюсида "Барселона" клуби ва у ердаги фаолиятининг якунланиши ҳақида фикр билдирди. "Ҳақиқат шуки, мен ўша даврларни жуда соғинаман.

Эҳтимол, энди ўша хотиралардан кўпроқ завқ олаётгандирман, чунки ўша пайтда ҳаммаси тезкор ўтиб кетарди: ўйин ортидан ўйин, биз нима қилаётганимизни тўлиқ англашга улгурмасдик. Йиллар ўтиб, буларни тинчроқ ва бошқа нуқтаи назардан кўряпман.

Муҳим лаҳзаларни видеоларда қайта кўриш ёқади. "Барселона" мухлислари сизни унутмаган, шундайми?" "Ҳа, бу ҳақда илгари ҳам айтганман.

Клубни тарк этганимдан сўнг ўзга бир ҳис-туйғу қолди. Чунки ҳаммаси қандай содир бўлгани, охирги ўйинлардаги ҳолатлар сабаб бўлди.

Биз томошабинларсиз ўйнадик, пандемия бўлди. Ҳаётимнинг катта қисмини ўша ерда ўтказдим, лекин "Барселона"ни орзу қилганимдек тарк эта олмадим.

Мен бутун Европа фаолиятимни шу клубда якунлашни тасаввур қилган эдим, кейин эса бошқа жойга кўчишни хоҳлаган эдим. Аммо хайрлашув ўша вазият сабабли салқин бўлди.

Шундай бўлса-да, мухлисларнинг муҳаббати доимо мен билан бирга бўлишига аминман – биз биргаликда кўп нарсаларни бошдан кечирдик." Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ёзида "Барселона" молиявий қийинчиликлар туфайли Лионель Месси билан шартномани узайтира олмаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси: Барселонани орзуимдагидай тарк этмадим