
Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Кобби Майну жамоани тарк этмоқчи экани ҳақида ўйлашда давом этмоқда. 20 ёшли футболчи мунтазам ўйин амалиётининг йўқлигидан норози бўлиб, қишки трансфер ойнасида ижарага кетишни режа қилмоқда.
Бу ҳақда журналист Крис Уилер хабар бермоқда. Англиялик футболчи ёзда ҳам ижарага рухсат сўраган эди, аммо "қизил иблислар" раҳбарияти уни қўйиб юборишдан бош тортган.
Шу вақт ичида Майну асосий таркибга яқинлашишга муваффақ бўлмади. Жамоа бош мураббийи Рубен Аморим илгари Майнуни январда қўйиб юборишни истамаётганини билдирган эди.
Шу билан бирга, истеъдодли футболчига "Наполи", "Челси", "Тоттенҳем" ва "Вест Хем" клублари қизиқиш билдирмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг