date

Атлетико Лукман учун 50 млн евро тўлашга тайёр


Аталанта ҳужумчиси Адэмола Лукман Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтиши мумкин. "Матрасчилар" футболчининг вакиллари билан қишки трансфер ойнасида ўтиш масаласида музокараларни бошлаган.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, Испания гранди нигериялик футболчи учун 45-50 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилишга тайёр. Ўтган ёзда "Интер" Адэмола Лукманни сотиб олишга ҳаракат қилган эди.

Бироқ, "Аталанта" ўз юлдузини қўйиб юборишни рад этди. Бергамолик клуб билан 28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Трансфермаркт портали экспертлари унинг қийматини 40 миллион еврога тенг деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Атлетико Лукман учун 50 млн евро тўлашга тайёр