date

Анчелотти Эндрикнинг ЖЧ-2026 имкониятларини баҳолади

Анчелотти Эндрикнинг ЖЧ-2026 имкониятларини баҳолади
Бразилия терма жамоаси мураббийи Карло Анчелотти "Реал" ҳужумчиси Эндрикнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятларини ошириш учун қандай қадамлар ташлаши кераклиги ҳақида гапирди.

"Биз мавсум бошида, унинг жароҳатдан тикланиш даврида суҳбатлашган эдик. Ҳозирда у ўйин учун тайёр ва ўз атрофидагилар билан биргаликда ўз ривожланиши учун оптимал йўлни танлаши керак. Эндрик жуда истеъдодли ва ҳали ёш.

У олдиндаги бир нечта Жаҳон чемпионатларида иштирок этиши мумкин. Аммо яқинлашиб келаётган турнир учун у мунтазам ўйнаб, ўз даражасини намойиш қилиши зарур", – дейди Анчелотти ўзининг Placar нашрига берган интервьюсида.

19 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Реал" таркибида фақат битта ўйинда майдонга тушиб, учрашув охирида захирадан ўйнаш имконига эга бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Эндрикнинг ЖЧ-2026 имкониятларини баҳолади