Баъзи "Реал" футболчилари Алонсони танқид қилмоқда

Қисқача
"Реал" жамоасининг айрим футболчилари бош мураббий Хаби Алонсонинг қатъий ёндашувидан норози бўлиб, унинг ўйинчиларнинг шахсий ҳаётига ҳаддан ташқари аралашишини маъқулламаяпти. Журналист Ромен Молина хабарига кўра, Карло Анчелотти даврида баъзи футболчилар ўйинлардан кейин Ибицага боришган ва айрим ҳолларда машғулотларни ҳам қолдиришган. Бироқ Хаби Алонсо бошқаруви остида шундай уринишлар муваффақияциз тугаган.
Испания матбуоти Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсонинг футболчилар билан муносабатларидаги эҳтимолий муаммоларни муҳокама қилишда давом этмоқда. Журналист Ромен Молина хабарига кўра, собиқ бош мураббий Карло Анчелотти даврида баъзи футболчилар ўйинлардан кейин Ибицага боришган.
Италиялик мураббий футболчиларга кўплаб эркинликлар берган – ҳатто баъзи ҳолларда улар машғулотларни ҳам қолдирган. Аммо худди шундай уринишлар Хаби Алонсонинг бошқаруви остида муваффақиятсиз тугаган.
Манбаларга кўра, жамоада испаниялик мураббийнинг қатъий ёндашувидан норози бўлганлар бор. Айрим футболчилар унинг ўйинчиларнинг шахсий ҳаётига ҳаддан ташқари аралашишини маъқул кўрмаяпти.
Хаби Алонсо жорий йил ёзининг бошида Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Италиялик мураббий футболчиларга кўплаб эркинликлар берган – ҳатто баъзи ҳолларда улар машғулотларни ҳам қолдирган. Аммо худди шундай уринишлар Хаби Алонсонинг бошқаруви остида муваффақиятсиз тугаган.
Манбаларга кўра, жамоада испаниялик мураббийнинг қатъий ёндашувидан норози бўлганлар бор. Айрим футболчилар унинг ўйинчиларнинг шахсий ҳаётига ҳаддан ташқари аралашишини маъқул кўрмаяпти.
Хаби Алонсо жорий йил ёзининг бошида Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллаган эди.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…