
Барселона ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Англия Премер-лигасига ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Нидерландиялик футболчига АПЛ грандлари томонидан доимий қизиқиш билдирилмоқда.
Октябрь ойида у янги шартнома имзолаб, Барселона билан келишувини 2029-йилгача узайтирди. "Премер-лига?
Ўйламайман. Таклифлар бўлган, аммо мен Барселонада бахтлиман.
АПЛ бугунги кунда дунёнинг энг кучли чемпионати, худди Ла Лига ўн йил олдин бўлгани каби. Аммо бу фақат АПЛда ўйнаб ўзингни кўрсатиш мумкин дегани эмас", – деди Френки де Йонг журналист Фабрицио Романо орқали.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчининг қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.