
Дортмунднинг "Боруссия" клубида тўп сураётган ҳимоячи Нико Шлоттербек "Манчестер Юнайтед" клубининг трансфер рўйхатидан жой олди. Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "Қизил иблислар" Германия миллий терма жамоасининг марказий ҳимоячиси учун асосий даъвогарлар қаторида.
Шунингдек, "Ливерпул" ҳам 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни хоҳлайди. Бундан ташқари, "Бавария" ва "Барселона" клублари ҳам вазиятни синчиклаб кузатиб бормоқда.
Трансфермаркт портали мутахассисларига кўра, Нико Шлоттербекнинг трансфер қиймати 40 миллион еврога тенг. Ҳимоячининг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача давом этади, аммо клуб раҳбарияти яқин келажакда ушбу битимни узайтириш ниятида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.