date

Барселона дарвозабони Ямалнинг жароҳати ҳақида гапирди

Барселона дарвозабони Ямалнинг жароҳати ҳақида гапирди
Барселона дарвозабони Жоан Гарсия жамоадоши Ламин Ямалнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди. 18 ёшли "кўк-анорранглилар" вингери пубалгия (чов соҳасидаги сурункали оғриқ) билан азият чекмоқда.

Охирги ойларда футболчи бир неча бор чов соҳасидаги ноқулайликлар туфайли ўйинлардан четда қолди. "Ўтмишда мен ҳам пубалгия билан муаммога дуч келганман, шунинг учун бу жароҳатнинг қандай ноқулайлик келтиришини яхши биламан.

Бу мураккаб жароҳат бўлиб, алоҳида эътибор ва парвариш талаб қилади. Ҳозир мен профилактикага жуда катта аҳамият бериб, ҳар куни бу устида ишлаяпман", – деди Жоан Гарсия Barca Universal нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, яқинда Ламин Ямалнинг шу сабабли ноябрь ойида Испания терма жамоасининг ўйинларида қатнашиш имконига эга бўлмаслиги маълум бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона дарвозабони Ямалнинг жароҳати ҳақида гапирди