date

"Челси" "Атлетико" юлдузи Алваресни кўзламоқда

"Челси" "Атлетико" юлдузи Алваресни кўзламоқда
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес Англияга қайтиши мумкин. Аргентиналикнинг ҳолатини Лондоннинг "Челси" клуби диққат билан кузатмоқда, дея хабар бермоқда журналист Грэм Бейли.

Ҳужумчи ҳозирда ўзининг келажаги борасида аниқ қарорга келмаган ва матбуотда унинг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар мунтазам равишда пайдо бўлмоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, Хулиан Алвареснинг нархи 100 миллион евро этиб белгиланган.

25 ёшли футболчи учун асосий даъвогар сифатида "Барселона" қайд этилган бўлса, "ПСЖ" ҳам унга қизиқиш билдирмоқда. Жаҳон чемпионининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Алварес Испанияга кўчиб ўтишдан олдин Англияда "Манчестер Сити" сафида ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Челси" "Атлетико" юлдузи Алваресни кўзламоқда