
"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия футбол соҳасидаги ўзининг асосий мақсади ҳақида гапирди. 24 ёшли футболчи ушбу мавсум бошидан буён кўк-анорранглилар шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бунгача у бошқа каталон клуби — "Эспаньол"да ўйнаган. Унинг трансфери 25 миллион еврога баҳоланган эди.
"Мен учун Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш — эришиш мумкин бўлган энг юқори натижа. Балки Чемпионлар лигасида ғалаба ҳам шу даражада бўлса керак," — дейди 24 ёшли футболчи мақсадлари ҳақида сўралганда.
Жоан Гарсия ҳозирча Испания терма жамоаси сафида ўйин ўтказмаган. У "Барселона" асосий таркибида дарҳол ўрин топа олган бўлса-да, жароҳати сабабли қисқа фурсатда сафдан чиққан ва ҳозирча тўлиқ соғаймаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.