
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Родриго Лондоннинг "Тоттенҳэм" клубига ўтиши эҳтимоли жуда паст. Аввалроқ "шпорлар" бразилиялик футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ, журналист Флориан Плеттенбергнинг таъкидлашича, бу миш-мишлар ҳақиқатга мос келмайди. Унинг сўзларига кўра, Родригонинг катта маоши туфайли трансфернинг амалга ошиши имконсиз бўлиб қолмоқда.
Шунга қарамай, футболчининг январ ойида "Реал"ни тарк этиши эҳтимоли истисно қилинмаган. Жорий мавсумда 24 яшли Родриго барча турнирларни ҳисобга олганида 13 та ўйинда қатнашиб, 2 та голли узатма амалга оширган.
Transfermarkt экспертлари футболчининг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.