"Барселона" Месси қайтиши ҳақида аниқ жавоб берди

"Барселона" Месси қайтиши ҳақида аниқ жавоб берди

"Барселона" Месси қайтиши ҳақида аниқ жавоб берди
"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта аргентиналик футболчи Лионел Мессининг "кўк-анорранглилар" сафига қайтиши эҳтимоли ҳақида баёнот берди.

"Леони қайтариш масаласида ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлмади. Месси "Барселона"га қайтадими? Бу борадаги барча гаплар ўринсиз", - дейди Лапорта Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Месси "кўк-анорранглилар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Барселона"нинг асосий жамоасида 2005 йилдан 2021 йилгача ўйнаган.

Ҳозирда Лионел АҚШнинг "Интер Майами" клубида МЛС мусобақасида фаолият юритмоқда. Футболчининг ҳозирги шартномаси 2028 йил охиригача амал қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар