
Лионель Месси келажакда "Барселона"га қайтиши мумкин. Бироқ бу қайтиш футболчилик фаолиятига эмас, балки клубнинг маъмурий ёки спорт соҳаси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли катта.
Мессининг "Барселона"га футболчи сифатида қайтиши мутлақо кўриб чиқилмайди – бу босқич унинг ҳаётида якунланган. Бу ҳақда журналист Альфредо Мартинес ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
Аввалроқ Месси "Барселона"да яшашга қайтишни хоҳлашини билдирган эди. Ҳозирда 38 ёшли футболчи АҚШнинг "Интер Майами" клуби билан 2028 йил охирига қадар шартнома имзолаган.
Маълумки, Лионель Месси 2021 йилнинг ёзида "Барселона"ни тарк этган эди. Ўша пайтда каталониялик клуб молиявий муаммолар сабаб ҳужумчи билан шартномани узайтира олмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.