date

Баварияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди


Мюнхеннинг "Бавария" клуби матбуот хизмати расмий сайтида эълон қилишича, марказий ҳужумчи Гарри Кейн октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Англиялик футболчи ушбу мукофотга кетма-кет иккинчи марта сазовор бўлди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Кейн 24 фоиз овоз тўплаб, марказий ярим ҳимоячи Леннарт Карл (20,6%) ва ярим ҳимоячи Конрад Лаймерни (19,4%) ортда қолдирди. Жорий мавсумда 32 ёшли Гарри Кейн барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Германия чемпионатининг 10-туридан сўнг, "Бавария" 28 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Баварияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди