
“Арсенал” жамоасининг ярим ҳимоячиси Букайо Сака Англия Премьер-лигасида чемпионлик имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Айни пайтда “канонирлар” мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.
“Чемпионлик имкониятлари? Буни бошқалар муҳокама қилишсин.
Бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, майдонга шундай кайфиятда чиқамиз. Бу йўл бизни қаерга олиб боришини кўрамиз.
Одамлар нима дейишини ўйлаб бўлмайди. Бугун улар бир гапни айтади, эртага эса бошқа гапни.
Мен илгари ҳам айтганман: одамларнинг фикрлари ва қарашлари об-ҳаво каби тез-тез ўзгаради. Энг муҳими – бу жамоа ичидаги муҳит: бизнинг бирлигимиз, асосимиз ва ўз кучимизга бўлган ишонч.
Ташқи шов-шувларга эътибор бермаслигимиз керак”, – деди Сака talkSPORT'га берган интервьюсида. “Арсенал” сўнгги марта Англия чемпиони бўлганида 2003/2004 мавсум эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.