
Ламин Ямал Испания терма жамоасидан чаноқ соҳасидаги муаммо туфайли даволаниш зарурияти сабаб чиқариб юборилган эди. Федерация ва терма жамоа вакиллари "Барселона" клубини Ямалнинг даволаниши ҳақида ўз вақтида хабар бермаганликда айблашди. Каталония клубининг президенти Жоан Лапорта ушбу танқидларга муносабат билдирди.
"Биз федерацияга Ямални кўрикдан ўтказган шифокорнинг хулосасини олганимиздан сўнг дарҳол хабар бердик. Бизнинг шифокорларимиз бу маълумотни федерация шифокорларига зудлик билан етказишди – айнан шундай бўлган. Биз ҳеч қандай баҳс-мунозараларни хоҳламаймиз.
Мутахассис душанба куни келиб, ташхис қўйди ва даволанишни белгилади – ҳаммаси шу тартибда ўтди. "Барселона" Ямалнинг энг яхши спорт ҳолатида бўлишини истайди.
Бу даволаниш терма жамоа ўйинларига тўғри келиб қолди, аммо жамоа саралашда барибир ишончли ҳаракат қилмоқда", – деди Лапорта Catalunya Radioʼга берган интервьюсида. "Барселона" Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.