Барселона Гарри Кейнни сотиб олиши мумкин

Келаси ёзда "Барселона"дан Роберт Левандовски кетиши мумкин. The Guardian нашри хабарига кўра, каталонияликлар Левандовскининг ўрнини тўлдириш учун "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейнни асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
"Кўк-анорранглилар" инглиз футболчисини поляк ҳужумчисининг идеал ўринбосари деб ҳисобламоқда. Манбаларига кўра, "Барселона" ёзда Кейннинг шартномасидаги 65 миллион евро миқдоридаги сотиб олиш опциясини фаоллаштиришга тайёр бўлиши мумкин.
2025/2026 йилги мавсумда Гарри Кейн 17 та ўйинда қатнашиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Мюнхенда 32 ёшли Кейннинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар давом этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг