
Александр Кержаков ўзининг 2005 йил Россия терма жамоаси сафида Германия дарвозасига киритилган, аммо ҳисобга олинмаган голига бўлган муносабатини билдирди. Агар ушбу гол қайта ҳисобга олинса, Кержаков яна Артём Дзюба билан Россия терма жамоасининг энг яхши тўпурари унвонини бўлишади.
Ҳозирда Дзюба ҳисобида 31 та гол бор, Кержаковнинг эса 30 та голи расмий равишда тан олинган. Аммо бу вазиятга аниқлик киритилса, 20 йил олдин Германия дарвозасига йўлланган тўп сўнгги марта айнан Кержаковнинг оёғига теккани аниқланган.
"Адолат қарор топди. Архивларни кўриб чиқиб, ўша голни мен киритганимни тасдиқлашди. Бу ҳолатни ўзим ҳам яхши эслайман, ўшанда тўпни ушлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солганман," — дейди Кержаков "Инсайди от Карпа" телеграм-каналига берган изоҳида.
"Агар ушбу голни қайтариб берсалар, мен ва Дзюба яна бир хил кўрсаткичга эга бўламиз. Артёмнинг бу кўрсаткични ошириш учун яна имконияти бўладими, билмайман. Аммо бу вазият жуда қизиқарли," — дея фикр билдирди Кержаков.
Эслатиб ўтамиз, Артём Дзюба март ойида Гренада билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида гол уриб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Россия терма жамоаси сафида майдонга тушган ва Кержаковдан ўзиб кетганди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.