date

Камавинга Франция терма жамоасида жароҳат олди


Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Франция терма жамоаси сафида жароҳат олди. 23 ёшли футболчи "уч ранглилар" машғулотларини ўтказиб юборди.

Журналист Фабрис Хокинснинг маълумотига кўра, футболчи тизза орқа пайини шикастлаган ва бу сабаб 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Украина терма жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Франция терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам унинг ўрнини тўлдириш учун "Ювентус" футболчиси Кефрен Тюрамни жамоага чақирди.

Франция ва Украина ўртасидаги учрашув пайшанба куни бўлиб ўтади. Уч кундан сўнг эса франсузлар Озарбайжонга қарши ўйнайди.

Камавинганинг қайтиш муддати ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Камавинга Франция терма жамоасида жароҳат олди