
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналду фаолияти давомида 1000 та гол уриш мақсади ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассис аввалроқ Мадриднинг "Реал" жамоасида португалиялик ҳужумчи билан бирга ишлаган.
Ҳозирда 40 ёшли футболчи "Ал-Наср" клуби сафида ўйнаб, 953 та гол уришга муваффақ бўлган. "У албатта 1000 та гол уради.
Бу натижага эришишига шубҳам йўқ. Яқинда Италияда мендан Лука Модрич ҳақида сўрашганди ва мен у 40 ёшида ҳам "Милан"да ўзини кўрсатиши мумкинлигини айтдим.
Криштиану ва Лука – бу футболни севувчи ва ўз ишига чин дилдан берилган ҳақиқий профессионаллар. Улар ҳар доим ўз мақсадларига эришадилар.
Роналду 1000-голини урганида, мени бу ажойиб рекорд шарафига ўтказиладиган байрамга албатта таклиф қилинглар," – деди Анчелотти Diario AS нашрига берган интервьюсида.
Карло Анчелотти "Реал" клубини 2013-2015 ва 2021-2025 йиллар давомида бошқарган. Криштиану Роналду эса "Қироллик клуби"да 2009 йилдан 2018 йилгача тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.