
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати футболчи Криштиану Роналду учун сўнггиси бўлиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мусобақада "Ал-Наср" ҳужумчиси 41 ёшда бўлади.
Роналду ўзи ҳам бу чемпионат унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлишини тасдиқлаган. "Бу сабабли ўзимда қўшимча масъулиятни ҳис қилаяпманми?
Биз ҳозир Ирландия ва Арманистон билан ўйинларга эътибор қаратганмиз. Жаҳон чемпионати-2026 йўлланмасини қўлга киритиш учун бу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак.
Бу фақат Роналду учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлгани эмас, балки унинг фаолиятидаги барча мундиаллар ҳам муҳим аҳамиятга эга", – деди Мартинес матбуот анжуманида. Португалия терма жамоаси Ирландия билан 13-ноябрда, Арманистон билан эса 16-ноябрда саралаш гуруҳидаги сўнгги ўйинларини ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.