date

Анчелотти Кроос ва Модрични алмаштириш имкони йўқ деди


Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчилари ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассис Тони Кроос ва Лука Модрични ўрнига бошқа ўйинчи топишнинг имкони йўқлигини таъкидлади.

"Кроос ва Модричга ўхшаш ўйинчиларни топиш мумкин эмас. Бошқа бундай футболчилар йўқ", – деди Анчелотти Diario AS нашрига берган интервьюсида.

Тони Кроос 2024 йил ёзида фаолиятини якунлаб, "Реал"ни тарк этди. Лука Модрич эса бир йил ўтиб, эркин агент сифатида "Милан"га ўтди.

66 ёшли мутахассиснинг ўзи эса 2023 йилнинг май ойида "Реал"даги бош мураббийлик лавозимини тарк этди. У Мадрид клубини 2021 йилдан, шунингдек, 2013-2015 йилларда бошқарган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Кроос ва Модрични алмаштириш имкони йўқ деди