date

Анчелотти ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликни тушунтирди


Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг клубдаги сўнгги мавсумини эслади. Май ойининг охирида италиялик мутахассис "қироллик клуби" бошқарувини тарк этиб, Бразилия миллий терма жамоасини бошқаришни бошлади.

"Нима нотўғри кетди? Биз ҳимоя чизиғидаги барча асосий футболчиларни йўқотдик.

Карвахал ва Милитао сафдан чиққан эди, Рю̈дигер эса жиддий жароҳат билан ўйнади. Яхшиямки, иккинчи жамоамиздан Раул Асенсио келиб, ўзини яхши кўрсата олди.

Шунингдек, тез-тез Вальвердени ҳимоя чизиғининг ўнг қанотида, Тчуаменини эса марказда ўйнатишга мажбур бўлдим, бу эса ярим ҳимояда футболчиларнинг етишмаслигига олиб келди. Ҳимоядаги ишончлиликнинг йўқлиги бизга совринлардан маҳрум бўлишга сабаб бўлди.

Бу Кроос билан боғлиқ масала деб ҳисобламайман, чунки биз бошқа ярим ҳимоячилар билан ўйинга мослашган эдик," – деди Анчелотти Diario AS нашрига берган интервьюсида. Июнь ойининг бошида "Реал"нинг янги бош мураббийи сифатида Хаби Алонсо тайинланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти ўтган мавсумдаги муваффақиятсизликни тушунтирди