
Россия терма жамоаси ҳужумчиси Иван Сергеев Перу жамоасига қарши ўйиндан сўнг "Матч ТВ"га интервью берди.
- Сиз жарима майдонида ўйинни яхши бошқарасиз. Аммо дарвозабон тўпни қайтарган вазиятда гол уришнинг имкони бўлмади. Кучли эмас, балки аниқликка урғу бериш керакмиди?
- Лёша Батраков менга узатма берди, мен эса ҳимоячини алдаб ўтдим ва дарвозабон ҳамда икки ҳимоячи дарвоза олдида турганини кўрдим. Шу сабаб кучли зарба бердим. Афсуски, тўп дарвозага кириб бормади.
- Яқин пландаги тасвирлардан кўриниб турибди, сизнинг ўзингиз ҳам тўп дарвоза тўрига тушмаганидан ҳайрон бўлгансиз.
- Йўқ, бу футбол. Баъзан урасиз, баъзан эса ўтказиб юборисиз. Бунга хотиржам қарайман.
- Перу жамоасини ўйиндан олдин қўпол ва ноқулай жамоа деб таърифлашган эди. Улар ҳақиқатдан ҳам шундай эдими?
- Ҳа, тўлиқ розиман. Улар баъзи вазиятларда жуда қўпол ўйнашди ва агрессив ҳаракат қилишди. Аммо биз барчасига тайёр эдик. Афсуски, ғалаба қозона олмадик, лекин умуман олганда, биз улардан қолишмадик деб ўйлайман.
- Бизнинг жамоамиз томонидан урилган гол ҳақида нима дея оласиз? Бу тажрибали дарвозабон ва ҳимоячи ўртасидаги хато эди.
- Ҳар бир ўйинда босим ўтказамиз ва бу сафар ҳам шундай бўлди. Майдонда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин эди. Шу сабаб перуликларга босим ўтказиб, хато қилишга мажбур қилдик. Лёша Миранчукнинг узатмасидан сўнг Саша Головин гол урди.
- Россия терма жамоаси икки ярим йил давомида Санкт-Петербургда ўйнамаган эди. Ушбу стадион сизга таниш. Бу ўйин қандай ҳис-туйғуларни уйғотди?
- Мени биринчи марта терма жамоага чақиришганида Кипрга қарши ўйин бўлган эди, у ҳам Санкт-Петербургда ўтказилди. 5:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик.
Бундан ташқари, мен "Зенит"да деярли уч йил ўйнадим, шу сабаб бу стадион мен учун ўзига хос жой. Охирги голимни ҳам "Зенит"га айнан шу ердаги ўйинда урганман.
Катта стадионларда ўйнаш ҳар доим ёқимли, бугун Санкт-Петербургда бўлсак, кейинги ўйин Сочида бўлади. Энг муҳими, ҳар бир ўйинда кўплаб мухлислар келиб, бизни қўллаб-қувватлашади.
Бугун ҳам 90-дақиқада ҳеч ким стадионни тарк этмади, ҳамма ғалаба голини кутди. Афсуски, гол ура олмадик. Бугун келган барча мухлислирга катта раҳмат. Телевизор орқали бизни қўллаб-қувватлаганларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.