date

Анчелотти Родригонинг муаммолари ҳақида гапирди


Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" ҳужумчиси Родриго дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда, жамоани италиялик мураббий бошқарган пайтда, руҳий муаммоларга дуч келган эди.

"Қийин пайтларда атрофдагиларнинг ёрдами зарур бўлади. Мен ҳозир Родригонинг шахсий ҳаётида ўзини яхши ҳис қилаётганини кўряпман – у мотивацияга тўла ва бахтли.

Ўтган мавсум охирида эса буни айтиш қийин эди. Мен унинг муаммосини тушуниб, ёрдам беришга ҳаракат қилдим", – деди Анчелотти Madrid Xtra нашрига.

Жорий мавсумда Родриго "Реал" сафида Хаби Алонсо қўл остида асосий таркибда камдан-кам пайдо бўлмоқда. Шу сабабли, оммавий ахборот воситаларида унинг жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишлар тўхтамаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Родригонинг муаммолари ҳақида гапирди