
Ал-Наср клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия миллий жамоасидаги мавқеи ҳақида фикр билдирди. 40 ёшли ҳужумчи ўзини миллий жамоанинг асосий таркибининг "тегинмас" ўйинчиси деб ҳисобламаслигини айтди.
"Ҳеч кимнинг таркибдаги ўрни кафолатланмаган. Барчаси фақат кўрсатган натижалар ва жорий спорт формаси билан боғлиқ.
Мен асосий таркибга киритилганда ишончни оқлашга, майдон ташқарисида эса жамоага ёрдам беришга интиламан. Статистикалар ўз-ўзидан гапиради.
Мен жуда хурсандман, Роберто Мартинес билан яхши муносабатдаман ва шу руҳда давом этишни хоҳлайман. Саралаш босқичини муваффақиятли якунлашимиз керак, бизда ижобий кайфият бор", – деди Роналду Al Nassr Zone нашрига берган интервьюсида.
Бугун Португалия миллий жамоаси Ирландия билан беллашади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.