date

Педри майдонга кутилгандан эртароқ қайтиши мумкин


“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри майдонга кутилгандан аввалроқ қайтиши мумкин. Аввалига футболчининг жароҳати сабабли декабр ўрталаригача сафдан чиққани тахмин қилинган эди.

Бироқ таниқли журналист Хави Мигелнинг сўнгги маълумотларига кўра, Педрининг қайтиши икки ҳафта эрта юз бериши эҳтимолдан холи эмас. Ҳатто 22 ёшли ярим ҳимоячи 22 ноябр куни “Атлетик Бильбао”га қарши ўйинда иштирок этиши ҳам мумкин.

Шунингдек, “Барселона” мураббийлар штаби эҳтиёткорликни сақлаб қолмоқда. Улар Рафинья билан юз берган ҳолат – футболчининг машғулотларга қайтгач жароҳатини янада оғирлаштирган вазият такрорланишини исташмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри майдонга кутилгандан эртароқ қайтиши мумкин