
Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Игорь Шалимов BetBoom дўстлик учрашувида Перу терма жамоасига қарши ўйин кўрсатган ярим ҳимоячи Алексей Батраковнинг ҳаракатларини изоҳлади. "Батраков бироз саросимага тушиб қолди.
Головин ва Алексей Миранчукнинг оторитети унга босим ўтказгандек туюлди. У ўз даражасида ўйин кўрсатмади", – дейди мутахассис "Матч ТВ" телеканалидаги эфирда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Перу терма жамоалари ўртасидаги дўстлик учрашуви Санкт-Петербургдаги "Газпром Арена" стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
15-ноябрь куни Валерий Карпин шогирдлари Сочи шаҳрида Чилига қарши ўйин ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.